Бу фильм 70 йил давомида битта қишлоқда ёнма-ён яшаб, яхши-ёмон кунида
бир-бирига ёрдам қўлини чўзган уч дўст ҳақидаги киноқисса. Уларнинг
бир-бирига, дўстлигига бўлган садоқати ҳақида. Умуман фильм ҳаёт
ҳақидаги ўй-фикрлар, яхшилик, мурувват, яқинларига бўлган муҳаббатга
бағишланган.